Калифорниядаги ўликхоналарда жой қолмади.

Калифорниядаги ўликхоналарда жой қолмади.

АҚШнинг Калифорния штатидаги ўликхоналарда бўш жойлар қолмади.
Бу ҳақида “STV News” телеканали хабар берди.
Лос-Анжелес дафн маросими бюроси раҳбари Магда Малдонадонинг айтишича, ушбу ҳолат унинг 40 йиллик фаолияти давомида биринчи марта содир бўлган.

Унинг сўзларига кўра, бюро ходимлари одатдагидан олти карра кўпроқ жасадлар ташишмоқда.
Калифорния дафн маросимлари бюролари ассоциациясининг  ижрочи директори штатда жасадларни ёқиш жараёни сезиларли даражада секинлашганини таъкидламоқда: илгари бу бир ёки икки кун давом этган бўлса, энди бир ҳафтадан кўпроқ вақт талаб этилмоқда.