Кам таъминланган хонадонларга қуёш ва энергия тежамкор лампалар ўрнатилди

Кам таъминланган хонадонларга қуёш ва энергия тежамкор  лампалар ўрнатилди

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни ҳал килиш мақсадида узоқ ва олис ҳудудлардаги кам таъминланган аҳоли хонадонларни иссиқ сув ва электр энергияси билан таъминлаш учун замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг олис ҳудудларидаги кам таъминланган аҳоли хонадонлар рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхат асосида аҳоли хонадонларида электр энергияси билан таъминлаш учун замонавий қуёш ва энергия тежамкор лампалар ўрнатиб берилмоқда.

“Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Тахиаташ тумани “Нурли Келешек” МФЙдаги аҳоли хонадонларига жами 2 дона қуввати 120 Вт бўлган ташқи қуёш панелли кўча ёриткичлар ва 30 дона куввати 10 Вт ва 12 Вт бўлган энергия тежамкор лампалар ўрнатилиб берилди.