Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабалар 3 йил давомида камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларда ишлаб беради

Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабалар 3 йил давомида камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларда ишлаб беради

Бугун президент ўтказган йиғилишда  иқтисодиётда ўсиш суръатларини ошириш учун 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди.

Йиғилишда бу йил 810 мингта доимий иш ўрнини қайта тиклаш, 310 минг доимий ва 633 мингта мавсумий иш ўрни яратиш зарурлиги таъкидланди.

Кеча, 8 июнь куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турлари сони 24 тадан 67 тага кўпайтирилди.

Президент Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабаларни 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтириш таклифи билдирилди.