Канадага “Pfizer” вакцинаси етказиб берилмаслиги мумкин

Канадага “Pfizer” вакцинаси етказиб берилмаслиги мумкин

Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Pfizer” компанияси томонидан Белгиядаги вакцина ишлаб чиқарувчи корхонада узилиш юзага келаётгани маълум қилинди. Ушбу хабар баъзи канадалик раҳбарларда умидсизлик кайфиятини уйғотяпти.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо аҳолига бир неча ҳафта ичида вакцина етказиб берилиши, ҳар бир фуқаро эмланишини таъкидлаган.

Бинобарин, Канадага ваксина етказиб бериш муддати бўйича белгиланган жадвалга ўзгартириш киритиладиган бўлса, компания кўпгина ҳудудлар раҳбарларининг норозилигига учраши тайин.Анжуманда мамлакат ҳар бир фуқаро ҳаёти учун масъул экани ва шу билан бирга, болаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.