Қадимда яшаган майялар ўзларининг астрономик билимлари билан ҳозирги замон олимларини лол қолдириб келади: 6 сайёра, Қутб юлдузининг кашф қилиниши ва аниқ деҳқончилик тақвими.
Майяликлар цивилизациясининг астрономия фанига боғлиқлигини ҳисобга олсак, 15 ёшли канадалик Уильяма Гадури (William Gadoury) гипотезаси ҳақиқатга яқинлигини кўрсатмоқда. У майялар шаҳарларни дарёлардан узоқда, тоғлар ва унумдор бўлмаган ерларга қурганлиги сабабини ўрганиш жараёнида юлдузларнинг жойлашувига мос тушганлигини пайқаб қолди.
Ўзининг гипотезасини тасдиқлаш учун Уильям Жанубий Америка чакалакзорларига эмас, балки Канада космик агентлигига мурожаат қилди. У ердан ўзи аниқлаган жойларнинг аниқ расмларини тақдим этишларини илтимос қилди ва агентлик мутахассислари йигитчага яқиндан ёрдам кўрсатишди.
Агентлик томонидан тақдим этилган космосдан олинган расмларда ҳақиқатдан ҳам пирамидалар ва ўттизга яқин турли объектлар жойлашгани маълум бўлди. Шаҳар Мексиканинг жанубий-шарқидаги Гватемала чегараси яқинида жойлашганлиги аниқланди.
Уильям Гадури ўзи топган шаҳарни K’aak Chi (Оловли оғиз) деб номлади. Шаҳарнинг майдони 80-120 кв.км.ни ташкил қилади. Аниқланган 118-шаҳар 5 та катта шаҳардан бири ҳисобланади.
Катта миқдорда маблағ зарур бўлганлиги учун, ҳозирда у ерга боришнинг имконияти йўқ.