Каналга тушиб кетган Матиз олиб чиқилди

Каналга тушиб кетган Матиз олиб чиқилди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни тахминан соат 14:30 ларда Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида яшовчи Эрматов Азизжон Хасанжон ўғли ўзига тегишли бўлган, “Матиз” русумли автомашинасида ҳаракатланаётган пайтда эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Бўзсув каналига тушиб кетади.

Автомашина сувга тушиб кетаётган пайтда фуқаро А. Эрматов машинадан тушиб қолишга муваффақ бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан, қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг 6 нафар хизматчиси жалб қилинган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 1 та махсус, 1 та юк кўтарувчи автокран ёрдамида автомашина сувдан олиб чиқилди.