Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Капитал суғурта» компанияси «Анорбанк»нинг 32 млн дона акциясини сотиб олди
30.06.2022 17:55,  
45

Ўзбекистон капитал бозорида 29 июнь куни жами 51,8 миллиард сўмлик битимлар тузилди.

«Капитал суғурта» компанияси 29 июнь куни «Анорбанк»нинг 32 миллион дона акциясини сотиб олди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, 29 июнь куни уюшмаган бозорда «Капитал суғурта» АЖ «Анорбанк» АЖнинг 32 миллион дона акциясини сотиб олган. 

Ушбу санада жами 51,8 миллиард сўмлик битимлар тузилган. «Тошкент» республика фонд биржасида «Кафолат суғурта компанияси» АЖ ва «Элсис-савдо»да «Навоий дори-дармон» қимматли қоғозлари билан асосий битимлар тузилган. 

Маълумот учун, «Анорбанк» Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтингида 14 та кичик банк орасида тўртинчи ўринни банд қилганди. «Анорбанк» ва «Пойтахт банк» ўзаро ўрин алмашган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан