Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Капиталбанк» банклар орасида асосий нодавлат кредиторга айланди
27.06.2022 16:50,  
57

«Капиталбанк» кредит портфели бўйича Ўзбекистоннинг хусусий молия институтлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Илгари бу кўрсаткич бўйича нодавлат молия институтлари рўйхатида «Ҳамкорбанк» етакчи бўлган, деб хабар беради Республика Марказий банки.

1 июнь ҳолатига кўра, «Капиталбанк»нинг кредит портфели 10,45 триллион сўмга етди, иккинчи ўринни «Ҳамкорбанк» (10,26 триллион сўм) эгаллади. Таққослаш учун: йил бошида ушбу молия институтлари мос равишда 8 ва 9,3 трлн. 

Берилган маълумотлардан кўриниб турибдики, жорий йилнинг беш ойида биринчи банк ўз кредит портфелини қарийб учдан бир (+31 фоиз)га оширган бўлса, иккинчиси эса 10,36 фоизга ўсган.

Капиталбанк ўз портфелини асосан жисмоний шахслар ҳисобига оширди. Январдан майгача ушбу сегментдаги ўсиш 3,68 дан 5,8 триллионгача (+57%) бўлди. Бизнес мижозларга кредит бериш ҳам ўсди. Қарз қолдиғи 7,7 фоизга ошиб, 4,68 триллион сўмни ташкил қилди.

Қайд этиш жоизки, «Капиталбанк» жалб этилган депозитлар ҳажмининг ошиши фонида ўз портфелини оширмоқда. Масалан, май ойида «Капиталбанк» (+851 миллиард), «Универсалбанк» (+141 миллиард) ва «Ипак йўли» (+127 миллиард) банкларида жисмоний шахслардан сезиларли пул оқими кузатилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан