Карантин бўлгани учун мактабга спорт формасида борса бўладими?

Карантин бўлгани учун мактабга спорт формасида борса бўладими?

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова умумтаълим мактабларда янги ўқув йили таълим жараёни борасидаги саволларга жавоб берди.

— Фарзандимни мактабга спорт формасида юборсам бўладими?

— Ўқувчининг мактабга кийиб борадиган либоси мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя этиши керак. 

Мазкур қоидаларга кўра мактабга спорт либосида келишига йўл қўйилмайди.

— Анъанавий таълим олаётган ўқувчини исталган вақтда онлайн таълимга ёки аксинча онлайн ўқиётган ўқувчини анъанавий таълимга ўтказиш мумкинми?

— Ҳа, бу жараён ўқитувчини огоҳлантирган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

— Қандай ҳолатда мактаб ёки синф хонаси карантинга олиниши мумкин?

— Битта синфда 3 нафар ўқувчида коронавирус аниқланган тақдирда синф Санитария эпидемиологик осойиштлик маркази томонидан карантинга олинади ва мактабда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади. 

Жами синфлар сонидан ёки ўқитувчи-ходимлар жами сонидан 10 фоизида тест натижалари ижобий натижани кўрсатганда мактаб карантинга олинади.