Карантин чекловлари қайси фаолият турларини тўхтатади?

Карантин чекловлари қайси фаолият турларини тўхтатади?

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

- парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар; 

- буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар; 

- спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

- умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

- мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар; 

- санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).