Аввалроқ, Тошкентнинг Юнусобод тумани Марказ-4 даҳасида 28 март куни анъанавий тўйнинг таркибий қисми ҳисобланган куёв-навкар маросими ўтказилаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео хабарлар тарқалган эди.
Шундан сўнг, воқеа жойига профилактика инспекторлари бориб, маросимда иштирок этувчиларнинг барини ИИБга олиб кетган ва суриштирув ишларини бошлаган эди.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг маълум қилишича, айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.