Карантин сабаб Тошкентда йўловчи транспорти камайтирилади

Карантин сабаб Тошкентда йўловчи транспорти камайтирилади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобуслар ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди

Хусусан, 2020 йилнинг 19 мартидан бошлаб йўловчи оқими кескин камайган вақтлар –  соат 10:00 дан 16:00 га қадар атвобуслар ҳаракати оралиқ интерваллари узайтирилмоқда. 

“Тошшаҳартрансхизмат” бунга сабаб сифатида жамоат транспортида йўловчи оқимининг кескин қисқариши натижасида тиғиз вақтлардан ташқари автобусларнинг йўналишларда йўловчисиз ҳаракатланиши кузатилганини кўрсатди.