Карантин яна узайтирилади — Президент розилик билдирди

Карантин яна узайтирилади — Президент розилик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган навбатдаги видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Барчамиз ҳамжиҳатликда, чуқур масъулият билан тизимли ишласак, бу оғир синовларни албатта енгамиз. Яна бир бор такрорлайман, бугунги кундаги энг муҳим талаб - барчамиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт, - деди, жумладан, Президент.

Шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди.