Карантинда озиқ-овқат дўконлари 19-00 дан кейин ёпилиши шартми?

Карантинда озиқ-овқат дўконлари 19-00 дан кейин ёпилиши шартми?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Озиқ-овқат дўконлари фаолияти соат 19-00 дан кейин ёпилиши шартми? 

— Йўқ. Республика махсус комиссиясининг бугунги кунга қадар ўтказилган йиғилишларида озиқ-овқат дўконлари фаолиятини чеклаш назарда тутилмаган. 

Тадбиркорлик субъектлари иш режимларини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга ва балки шахсий хавфсизлик нуқтаи назаридан дўконларни одатдаги вақтдан бироз эрта тугатаётган бўлиши мумкин.