Карантинда суюнчи пулини қандай олса бўлади?

Карантинда суюнчи пулини қандай олса бўлади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Яқинда фарзандлик бўлдим. Суюнчи пулини қандай олсам бўлади?

— Суюнчи пулини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (my.gov.uz) рўйхатдан ўтишингиз ҳамда тегишли хизмат турини танлаб электрон ариза юбориш ёки карантин тадбирлари тугагач тегишли туман пенсия бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.