Каримовнинг суратини хиралаштириш "техник хатолик" бўлиб чиқди

Каримовнинг суратини хиралаштириш

Mahalla телеканалида эфирга кетган "Саодат" сериалида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг портрети хиралаштирилгани акс этган эди.

Телеканал директори ўринбосари Азиз Нуруллаев сурат хиралаштирилганини "техник хатолик" дея изоҳлаган.

Каналнинг бу изоҳи бугун Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топшириш пайтида Ислом Каримовни хотирлаб, унга ҳурмат бажо келтиргандан кейин пайдо бўлган.