Кармана туманида маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўловларни талон-торож қилинганлиги фош этилди

Кармана туманида маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўловларни талон-торож қилинганлиги фош этилди

Кармана туманида маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўловларни талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақида Прократура департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармасининг текшириш далолатномасига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банки” Кармана филиали моддий жавобгар шахслари 2020 йил давомида 414 ҳолатда маъмурий жарима ва давлат божлари учун амалга оширилган тўлов квитанцияларини сохталаштириб, тўловларни банк дастуридан ўтказмасдан бюджетга 57,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.