Касаллик энг кўп қайд этилаётган давлатлар бешлигига Франция яна қайтди

Касаллик энг кўп қайд этилаётган давлатлар бешлигига Франция яна қайтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 126 миллион 359 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 769 мингдан зиёд киши вафот этган (28.03.2021 йил Европа вақти билан соат 13:30 ҳолатига кўра).  

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 565 997 янги ҳолати аниқланди, 9 997 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (29.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:28 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 127 миллион 116 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 783 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,859 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,404 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (11,941 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,519 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,435 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 71 187, Бразилияда 84 245, Ҳиндистонда 62 714, Россияда 9 088, Францияда эса 41 682 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.