Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кашқадарёда 14 ёшли қиз 4 киши томонидан зўрлангани айтилмоқда
5.03.2022 13:27,  
874

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 14 ёшли қиз 2021 йил ёз ойларида 4 киши томонидан зўрлангани айтилмоқда. Қиз бу ҳақида ижтимоий тармоқларга мурожаат қилгани юзасидан Касби тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 128-моддаси 2-қисм а банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган Ҳ.Анинг аризасига кўра, зўрлаганликда гумон қилинган 4 нафар шахс бу ҳаракатларни содир этмаганликларни айтиб, инкор қилишган.

Тергов ишида далиллар етарли бўлмаганлиги боис тергов ҳужжати вақтинча тўхтатилган. Бола туғилиб, ДНК текшируви натижаси эълон қилиниши билан тергов ҳаракатлари қайта қўзғатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан