“Катта еттилик” давлатлари етакчилари Афғонистонда юзага келган вазиятни муҳокама қилишди

“Катта еттилик” давлатлари етакчилари Афғонистонда юзага келган вазиятни муҳокама қилишди

“Катта еттилик” давлатлари раҳбарларининг (G7) виртуал учрашувида Афғонистонда амалга оширилаётган эвакуацияни мувофиқлаштириш ва террорчиларнинг мамлакатга қайтишини олдини олиш бўйича фикр алмашилди, деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг мажлис якунлари бўйича маълумот берар экан.

"Афғонистон бўйича G7 етакчилари иштирокида муҳим баҳс-мунозаралар бўлди. НАТО эвакуациянинг самарали якунланиши учун барча ҳаракатни мувофиқлаштириб бормоқда. Шу билан бирга, биз террорчиларнинг Афғонистонда бемалол ҳаракат қилиб юришига йўл қўймаслигимиз керак", - деб ёзди у Twitterда.

Британия ташаббуси билан чақирилган “Катта еттилик” етакчилари саммити сешанба куни виртуал форматда бўлиб ўтган. Унда иштирокчилар Афғонистонда юзага келган вазиятни муҳокама қилгани айтилмоқда.