Катта миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Катта миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “M.” МЧЖ фармацевти А.А. ва Ш.А.лар дори воситаларини дорихонадан ташқарида муомалага киритиб даромад орттириш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган “Debistal-GM” дори воситасининг ҳар бир донасини 33 минг сўмдан ҳисоблаб, 4 000 донасини 132 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А. ва Ш.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.