Каттақўрғонда хўроз уриштирувчи «хўрозлар арена»си ташкил этилганлиги аниқланди

Каттақўрғонда хўроз уриштирувчи «хўрозлар арена»си ташкил этилганлиги аниқланди

8 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ, ДХХ ҳамда Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уриштириш учун «арена» ташкил қилиб, хўроз уриштириш учун келган ҳар бир фуқародан 10 минг (ўн минг) сўм миқдорда пул олиб келганлиги аниқланди.

«Арена»да жами 3 нафар фуқаролар ўзларининг хўрозларини уруштириш учун олиб келганлиги, 70 га яқин фуқаролар эса томошага келганлиги аниқланган, уларнинг ёнлари кўздан кечирилганда 3 нафар фуқароларнинг чўнтакларидан марихуанна гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давомида 51 нафар фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.