Конго Демократик Республикасида поезд рельсдан чиқиб кетди, камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Миллий бирдамлик ва гуманитар ишлар вазири Стив Мбикайига таяниб Actualite портали хабар берди.
Танганьика провинциясида тонгги тўртларда поезд издан чиқиб кетган. Вазирнинг айтишича, 50 киши ҳалок бўлган ва яна кўплаб одамлар жароҳатланган.
У ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия изҳор этди ва ҳукумат ушбу ҳодиса бўйича амалий чораларни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказаётганини билдирди.