Кеча 113 кишида коронавирус аниқланди, шулардан 93 нафари Тошкентда

Кеча 113 кишида коронавирус  аниқланди, шулардан 93 нафари Тошкентда

2021 йил 17 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80971 (+113) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
6 нафари  Бухоро вилоятида,
1 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
8 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Тошкент вилоятида 7 нафар,
 Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79533(+83) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 816 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.