Кеча, 31 май куни бир неча йилларга нисбатан мутлоқ юқори ҳарорат қайд этилди — "Ўзгидромет"

Кеча, 31 май куни бир неча йилларга нисбатан мутлоқ юқори ҳарорат қайд этилди —

31 май кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилди, дея хабар берди Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати. 

Ўзгидрометнинг метеорологик станциялари маълумотлари бўйича кеча-кундуз учун максимал ҳаво ҳарорати ҳудудлар кесимида:

Нукус – 41.2°, бу 2015 йилга нисбатан 1.7° га юқори (39.5°)

Урганч – 42.9°, бу 1933 йилга нисбатан 3.5° га юқори (39.4°)

Бухоро – 43.0° , бу 1967 йилга нисбатан 2.7° га юқори (40.3°)  

Навоий – 41.0° ни, бу 1961 йилга нисбатан 0.5° га юқори (40.5°) ташкил этган.