Кеча 562 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 184 киши соғайди

Кеча 562 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 184 киши соғайди

Шу йилнинг 20 июль куни мамлакатимизда 562 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 63 нафари Карантин муассасаларида, 499 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Бухоро ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 314 нафар бемордан 9 463 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7 760 нафар бемордан 79 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 361 нафар, стационар карантинда эса 24 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.