Кеча 592 кишида коронавирус аниқланди, 5 бемор вафот этди, 359 киши соғайди

Кеча 592 кишида коронавирус аниқланди, 5 бемор вафот этди, 359 киши соғайди

Шу йилнинг 25 июль куни мамлакатимизда 592 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 2 нафар, Жиззах  вилоятида эса 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларида жами 359 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 19 952 нафар бемордан 10 831 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 010 нафар бемордан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 176 нафар, стационар карантинда эса 26 098 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.