Кеча Фарғона вилоятида 2 марта ер силкиниши кузатилди

Кеча Фарғона вилоятида 2 марта ер силкиниши кузатилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, 06 октябрь куни Тошкент вақти билан 13:12 да (06.10.2020 йил, Гринвич бўйича 08:12 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,89 градус шимолий кенглик; 73,08 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 360 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида Наманганда 2 балл, Андижон ва Фарғонада 3 балл сезилган.

Шунингдек, Тошкент вақти билан 23:38 да (06.10.2020 йил, Гринвич бўйича 18:38 да) Тожикистонда ҳам зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,16 градус шимолий кенглик; 71,34 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 295 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила ўчоғидан 141 км узоқликда жойлашган Фарғона 2 балл сезилган.