2021 йил 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147322 (+863) нафарни ташкил этмоқда. 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 395 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19981 нафарга етди. Кеча уларнинг 353 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12521 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 135 нафарга етди.