Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич

Кеча юртимизда 100 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу – 15 мартдан буён энг паст кўрсаткич

2021 йил 27 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 487 (+100) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 10 таси –Андижон вилояти, 7 таси – Бухоро вилояти, 2 таси – Жиззах вилояти, 9 таси – Қашқадарё вилояти, 4 таси – Наманган вилояти, 12 таси – Самарқанд вилояти, 2 таси – Сирдарё вилояти, 1 таси – Сурхондарё вилояти, 7 таси – Фарғона вилояти, 10 таси – Хоразм вилояти, 1 таси – Тошкент вилояти, 35 таси – Тошкент шаҳрида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 195520 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1484 нафарни ташкил қилди.