Кеча юртимизда 300 нафарга яқин бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди, 3 нафар бемор вафот этди

Кеча юртимизда 300 нафарга яқин бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди, 3 нафар бемор вафот этди

2021 йил 17 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190584 (+252) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
16 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
3 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
11 нафари Наманган вилоятида,
15 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
3 нафари Сурхондарё вилоятида,
18 нафари Фарғона вилоятида,
27 нафари Хоразм вилоятида,
68 нафари Тошкент вилоятида,
76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
Андижон вилоятида 16 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 5 нафар,
Навоий вилоятида 1 нафар,
Наманган вилоятида 18 нафар,
Самарқанд вилоятида 30 нафар,
Сирдарё вилоятида 16 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 24 нафар,
Хоразм вилоятида 21 нафар,
Тошкент вилоятида 85 нафар,
Тошкент шаҳрида 63 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187003 (+297) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1367 нафарни ташкил қилди.