Кеча юртимиздаги 3 вилоятда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланмади

Кеча юртимиздаги 3 вилоятда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланмади

021 йил 25 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198242 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
11 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
6 нафари Жиззах вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Фарғона вилоятида,
11 нафари Хоразм вилоятида,
34 нафари Тошкент вилоятида,
40 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 18 нафар,
Бухоро вилоятида 10 нафар,
Жиззах вилоятида 12 нафар,
Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
Навоий вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 16 нафар,
Сирдарё вилоятида 3 нафар,
Фарғона вилоятида 5 нафар,
Хоразм вилоятида 7 нафар, 
Тошкент вилоятида 30 нафар,
Тошкент шаҳрида 75 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 195193 (+189) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1479 нафарни ташкил қилди.