Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келаси ўқув йилидан бошлаб бола 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади
3.12.2020 17:38,  
497

«Таълим тўғрисида»ги янгиланган қонунга асосан, ота-оналар ва педагоглар ўртасида болани мактабга бериш ёши тўғрисидаги тушунмовчиликларга барҳам берилиши айтилди.

Ўзбекистонда эндиликда бола 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаевга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Шу пайтгача болани неча ёшдан мактабга бериш масаласи ота-оналар томонидан турлича талқин қилинарди. Норматив ҳужжатларда 6–7 ёш деб белгиланган. Бошқа тартибда эса психолог хулосасига кўра, бола мактабга тайёр бўлса, муддатидан олдин 6 ёшда қабул қилиниши мумкин, деган талқинлар ҳам бўлган ва бу кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

Бу вазиятдан кимдир ўз моддий манфаати йўлида фойдаланиши ҳам мумкин. Шу сабабли халқаро тажрибадан келиб чиқиб, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов мажбурий равишда қонунга киритилди.

Жорий йил 23 сентябрда кучга кирган «Таълим тўғрисида»ги қонунга асосан, 2021/22 ўқув йилидан бошлаб бола 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилиш тизими амал қилади. Бу эса ота-оналар ва педагоглар ўртасидаги ўзаро тушунмовчиликларга барҳам беради», – деди Шарифхўжаев 3 декабр куни халқ таълими тизимидаги коррупция мавзусида ташкил этилган матбуот анжуманида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан