Келаётган ўн кунлик совуқни яхши ўтказиб олишга ҳамма имкониятларимиз мавжуд — Энергетика вазири

Келаётган ўн кунлик совуқни яхши ўтказиб олишга ҳамма имкониятларимиз мавжуд — Энергетика вазири

АОКАда ўтказилган «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар» мавзусидаги брифингда Энергетика вазири Алишер Султонов долзарб муаммога тўхталиб ўтди.

"Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

Январ ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ, 19 минг 210 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.Ҳозирги кунда кўмир омборларида жами 156 минг 635 тонна  кўмир ва брикет захираси мавжуд.

Стандарт талабларига жавоб бермайдиган мосламалар ишлатилганида жуда кўп энергия йўқотишлари юзага келмоқда. Афсуски, бугунги кунда ана шундай вазиятлар кузатилаяпти. Бунақада ишлаб чиқаришни қанча кўпайтирмайлик, газни ҳам, электр энергиясини ҳам етказиб беришда муамолар юзага келиши мумкин.

Ҳурматли истеъмолчилар, шунинг учун мен сизлардан энергиятежамкор қурилмалардан фойдаланиш йўналишида биргаликда ишлашни илтимос қилардим. Ўйлайманки, ушбу келаётган бир ҳафта-ўн кунлик совуқни яхши ўтказиб олишга ҳамма имкониятларимиз мавжуд" дейди вазир.