Келгуси 5 йилда 1 миллион ишсиз фуқаро, ҳар йили 80 минг нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилади

Келгуси 5 йилда 1 миллион ишсиз фуқаро, ҳар йили 80 минг нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилади

Фото: Ҳалқ сўзи

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди:

Шунингдек, жорий йилда 185 минг ишсизни доимий иш ўринларига, 192 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилади;

Миграция соҳасида 50 минг нафар хорижга кетмоқчи бўлган фуқарони касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитилади;

21 минг нафар фуқарога хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификатларини олиш, йўл чиптасини ҳарид қилиш, ривожланган давлатларги ишчи визасини олиш учун субсидия ажратилади;

12 минг ногиронлиги бор шахснинг бандлигига кўмаклашилади. Ногиронлиги бор шасхларни ишга олган корхоналар учун 25 миллиард сўм субсидия ажратилади.