Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қандай чоралар кўрилади

Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш борасида қандай чоралар кўрилади

Режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

Кўриладиган чора-тадбирлар:

➖оилавий тадбиркорлик дастурлари, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 13 триллион сўм берилади;

➖пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади;

➖мева-сабзавот лойиҳаларига 100 миллион доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм ресурс йўналтирилади;

➖аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан самарали фойдаланиш учун келгуси йилда 100 миллион доллар йўналтирилади;

➖аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади.

Ҳоким ёрдамчилари бу имкониятлардан тўғри фойдаланиб,  томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилишини ташкил этишга кўмаклашишади.