Керак бўлса 1 миллиард долларгача бераман — Президент ёшларни ўқитиш, ишга жойлаштиришни молиялаштириш масаласига тўхталди

Керак бўлса 1 миллиард долларгача бераман — Президент ёшларни ўқитиш, ишга жойлаштиришни молиялаштириш масаласига тўхталди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

«Махсус ракурс» кўрсатувида маълум қилинишича, видеоселекторда ёшларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва уларнинг молиялаштириш манбалари бўйича чоралар белгиланган.

«Ҳозирча 1 триллион 3 миллиард (сўм — таҳр.) яқин пул шундайми (Марказий банк раисига юзланиб — таҳр.), ҳозирча! Лекин мен яна бир марта айтаман, мен очиқча айтмоқчиман керак бўлса 1 миллиард долларгача бераман», деди Президент.