Кетма-кет уч нафар боксчимиз ЖЧдан чиқариб юборилди

Кетма-кет уч нафар боксчимиз ЖЧдан чиқариб юборилди

Сербияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чоракфинал баҳслари вакилларимизга омадсиз келди.

Абдумалик Халаковнинг ёрқин ғалабасидан сўнг кетма-кет уч нафар боксчимиз медаллардан қуруқ қолди. Бунгача Нодиржон Мирзаҳмедов ҳам қозоғистонлик боксчига ютқазганди.

Аввалига -75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров жангда устунлик қилган бўлсада, ҳакамлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани таиландлик Випарон Жонгжохога бериб юборишди.

Сўнг супероғир вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов арманистонлик Давид Чалоянга мағлуб бўлгани эълон қилинди. Яна ҳисоб – 3:2.

-63,5 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов кубалик таниқли боксчи Энди Крузга қарши жанг қилиб у ҳам 3:2 ҳисобида ютқазди.