KFC биопринтерда истеъмол учун товуқ гўштли қаламчалар чоп этмоқчи

KFC биопринтерда истеъмол учун товуқ гўштли қаламчалар чоп этмоқчи

"Биз наггетсларни  биопринтерда чоп этишни бошлаймиз", дейилади KFC тезкор овқатланиш тармоғи матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича ушбу наггетслар (товуқ гўштли қаламчалар) лаборатория шароитида биопринтер орқали  яратилган илк  озиқ-овқат маҳсулоти бўлади. Синов шу йилнинг кузида Москвада ўтказилади. 

Таъкидланишича, биопринтерда чоп этилган наггетслар ташқи кўриниши ва таъми бўйича асл маҳсулотга максимал даражада  яқин ва экологик тоза ҳисобланади.

Лойиҳада KFC ҳамкори бўлган "3D Bioprinting Solutions" компанияси товуқ гўшти ва ўсимлик хом ашёсидан фойдаланган ҳолда наггетслар чоп этувчи  3D биопринтинг технологиясини ишлаб чиқади.