Кимлар геном бўйича мажбурий рўйхатга олинади?

Кимлар геном бўйича мажбурий рўйхатга олинади?

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, геном бўйича давлат рўйхати ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан юритилади.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш – биологик материалдан фойдаланиш, одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани аниқлаш учун геномга оид ахборотга ишлов бериш билан боғлиқ фаолият.

Қуйидагилар геном бўйича мажбурий рўйхатга олинади:

  • оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят, 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва уларга уятсиз ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноят содир қилганлар;
  • оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар;
  • терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида биологик материал олинган аниқланмаган шахслар;
  • таниб олинмаган мурдалар.

Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати геном бўйича мажбурий рўйхатга олинадиган шахслар рўйхатини шакллантиради.

Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.