Кобул аэропорти Қатар ва Туркия кўмагида ўз ишини қайта тиклайди

Кобул аэропорти Қатар ва Туркия кўмагида ўз ишини қайта тиклайди

Кобул аэропорти Туркия ва Қатар молиявий кўмакни тақдим этганидан кейин, яқин икки кун ичида ўз фаолиятини қайта тиклаши мумкин, деб хабар қилмоқда Tolo News телеканали «Толибон» ҳаракати вакилига таянган ҳолда. Бу ҳақда Спутник манбаси маълум қилди.

«Кобул аэропорти Қатар ва Туркия томонидан кўрсатиладиган 30 миллион долларлик молиявий кўмакдан кейин яқин икки кундан сўнг ўз ишини бошлайди», - дея «Толибон»  вакили Шер Муҳаммад Аббос Станекзой сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.

Бундан аввал Қатар ташқи ишлар вазири Қобул аэропорти очилиши учун Туркия билан олиб борилаётган ҳамкорлик ҳақида гапирган эди.

Сал кейин толиблар Анқара ва Доха ушбу масала билан шуғулланишаётганини тасдиқлаганди.