Кобул аэропортидан АҚШ қўшинлари чекина бошлади

Кобул аэропортидан АҚШ қўшинлари чекина бошлади

АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк эта бошлади. Бу ҳақда бугун, 28 август куни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди.

«Биз (АҚШ ҳарбийлари) чекинишни бошладик», – деди Кирби.

Хабарларга кўра, ҳозирда Кобул аэропортида 4 мингдан камроқ америкалик ҳарбий хизматчилар бор.

Эслатиб ўтамиз, Кобул халқаро аэропорти яқинидаги портлашларда АҚШ ҳарбийлари ҳам вафот этишганди.