Кобулдаги сикҳлар жамоасига Толибон томонидан ҳужум уюштирилди

Кобулдаги сикҳлар жамоасига Толибон томонидан ҳужум уюштирилди

Чоршанба куни номаълум қуролли шахслар ва худкуш террорчилар Афғонистон пойтахтида 200 кишилик сикҳлар ибодатхонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Афғон хавфсизлик кучлари бу ҳудудни тўсиб қўйган ва ҳужум қилганлар билан курашишган ва улардан иккитасини ўлдиришган, деди Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ториқ Ариан журналистлар билан брифинг чоғида.

"Кўпчилик қутқарилди, афсуски қурбонлар бор", - деди у мудофаа кучлари тинч аҳолининг қурбон бўлишига йўл қўймаслик учун аста-секин ҳаракатланиб, ҳудудни тўлиқ таъминлаш учун бироз вақт талаб этишини қўшимча қилган ҳолда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили бир бола ҳалок бўлганини ва 15 киши яраланганини, аммо қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтди.

Сикҳлар аввал ҳам Жанубий Осиёда исломий жангариларнинг ҳужум нишонига айланган. Толибон вакили Твиттердаги хабарида ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Парламентдаги миноритар Сикҳ жамоаси вакили Нарендер Сингҳ Холса, эрталаб ҳужум пайтида тўрт киши ўлдирилгани ва 200 га яқин одам ибодатхона ичида қолиб кетгани ҳақида маълум қилди.