Оренбургда 13 ёшли мактаб ўқувчисига итлар ҳужум қилганлиги айтилмоқда. Қиз дўконга кетаётганида ўндан ортиқ итлардан иборат тўда унга ҳужум қилган. Итлар ўсмирнинг курткасини йиртиб, унинг қўл ва оёқларини тишлаган.
Ҳолат юзасидан уй-жой коммунал хўжалиги ходимларига нисбатан эҳтиётсизлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.