Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги янги қонун қабул қилинмоқда
26.03.2022 19:47,  
241

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган: 

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестри, рўйхатдан ўтказиш ишини ва бизнес жараёнларни электрон шаклда юритиш; 

давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнлари, авторизация қилинган воситачилар билан ахборот коммуникация тизимлари орқали маълумот алмашиш ва ушбу маълумотлар асосида ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш; 

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, шу жумладан, хусусийлаштирилган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатлар ва унинг ўзига хос хусусиятлари; 

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишни рад этиш асослари; 

мулкдорнинг қарори ёки мулкдорларнинг битими асосида кўчмас мулкларни бўлиш ва қўшиш механизмларини жорий этиш; 

ваколатли органлар қарори асосида кўчмас мулкка тақиқ қўйилганда, бу ҳақда ҳуқуқ эгаларини хабардор этиш. 

 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

 кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурийлиги;

 қонунийлик;

 муқаддам давлат рўйхатидан ўтказилган ҳуқуқларнинг устуворлиги;

 ошкоралик ва ишончлилик;

 таққослаш ва мослик.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасидаги партия фракциялари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан