Когон туманида гаровда турган мулкларни сотиб юборган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк ходими аниқланди

Когон туманида гаровда турган мулкларни сотиб юборган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк ходими аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан АТБ “Микрокредитбанк”нинг Когон банк хизматлари марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, марказнинг собиқ мутахассиси М.К. яқин қариндоши М. билан ўзаро тил бириктириб, “M.M.” МЧЖга берилган кредит эвазига гаровга қўйилган 789,4 млн сўмлик мулкларни сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали тақиқдан ечишга эришиб, сотиб юборганлиги, шунингдек, банк ходимлари МЧЖга ажратилган кредит маблағини қайтариш чораларини кўрмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.