Коллежлар ва техникумларга ўқишга қабул қилиш учун 10 сентябргача онлайн рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди

Коллежлар ва техникумларга ўқишга қабул қилиш учун 10 сентябргача онлайн рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди

Коллежлар ва техникумларга 2021/2022-ўқув йили учун 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) ўқишга қабул қилиш учун онлайн рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилди.

Коллежлар учун электрон платформа — https://kollej.edu.uz.

Абитуриентлар учун 176 та коллежда жами 170 дан ортиқ касблар ва мутахассисликлар мавжуд.

Техникумлар учун электрон платформа — www.texnikum.edu.uz.

Абитуриентлар учун 197 та техникумда жами 138 дан ортиқ мутахассисликлар мавжуд.

Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади:

  • Электрон ариза тўлдирилади;
  • Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси юкланади;
  • паспорт маълумотлар киритилади.