Комил Алламжонов маст ҳолда машина ҳайдаганларни 15 суткага қамашни таклиф қилди

Комил Алламжонов маст ҳолда машина ҳайдаганларни 15 суткага қамашни таклиф қилди

Масс-медиа фонди раиси йилига минглаб одамлар вафот этаётганини инобатга олиб, бу соҳада фавқулодда ҳолат эълон қилиш керак деб ҳисоблайди. Аҳвол кўчада ўта оғир.

“Спиртли ичимлик истеъмол қилиб транспорт бошқараётган ҳайдовчиларга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилишни таклиф қиламан”, – дея ёзди Алламжонов ўзининг Telegram каналида.

Аввалроқ транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун жазо чоралари кучайтирилиши кутилаётгани маълум бўлган эди.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига асосан, маст ҳолда машина ҳайдаш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга маҳрум қилиб, 25 БҲМ (6,7 млн сўм) жаримага солишга сабаб бўлади.