Комил Алламжонов нега Шавкат Мирзиёевга овоз бериш кераклигини айтди

Комил Алламжонов нега Шавкат Мирзиёевга овоз бериш кераклигини айтди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Шавкат Мирзиёев ҳақида гапирди.

"Шавкат Мирзиёев даврида матбуотнинг тили чиқди. Албатта осон бўлмади, осон бўлмаяпти ва осон бўлмайди ҳам. Тўғри гап туққанинга ёқмаганидан кейин бегонага ёқармиди. Лекин тўғри гапсиз ёлғон кўпаяди. Ёлғончилар кўпаяди. Ривожланиш бўлмайди, хато кўпаяди, файз-барака қочади.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев томонидан келгусида ҳам холис матбуот қўллаб қувватланиши, доим ҳимоя қилиниши таькидланди. Шахсан мен учун бу жуда қувонарли. Мен албатта Шавкат Мирзиёевга овоз бераман ва барча блогер ва журналистларни бизнинг қадримизга етаётган инсонга овоз беришга чақираман".