Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Конор Макгрегор Ҳабиб ва доғистонликларни қўрқоқликда айблади (видео)
25.10.2019 10:27,  
1560

Собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Москвага Parimatch букмекерлик компанияси таклифи билан келиб, матбуот анжуманида сўзга чиқди.

У ўзининг навбатдаги жанги Лас-Вегасда 2020 йил 18 январга белгилангани ва рақиби ким эканини билиши, лекин ҳозирча айтолмаслигини гапирди.

«Мен Россияда жанг қилмоқчиман. Одамлар бу ерда реваншни кутишмоқда. Бу албатта бўлиб ўтади! Лекин Ҳабиб бундан қўрқмоқда. Ҳабиб ҳеч қачон Россияни тамсил қилмайди. Унинг қўлида ҳеч қачон Россия байроғини кўрмаганман. Одамлар жангни хоҳламоқда, унинг отаси ҳам шуни истайди, Ҳабиб эса йўқ», деди Макгрегор.

«Доғистонликлар қочқоқ ва қўрқоқ. Мен буни Ҳабиб мисолида кўрдим. У ҳатто Москвадаги пресс-конференциядан ҳам қочиб қолди. Мен бу ерга учиб келдим, у эса учиб кетди. Билиб қўйинглар, мен Москва марказидаги Ритц Карлтон меҳмонхонасида яшаяпман!

Мен Ҳабибнинг чанқоқлиги ҳақида видеони 888 марта томоша қилдим. Ҳабибда яхши кўникмалар бор. Лекин ҳаммасини реваншда тўғрилаймиз.

Ҳаттоки ҳожатхонага киришим зарур бўлса ҳам Доғистонга учиб бормасдим.

Ҳабиб доимо мендан қочиб юради, лекин узоққа кетолмайди. Айтаманки: реванш — муқаррар. Бу вақт давомида мен тайёрланаман ва унинг кетидан бораман» деди Конор.

Матбуот анжуманидан сўнг юзга яқин доғистонлик мухлислар Конор тушган Ритц Карлтон меҳмонхонасини ўраб олдилар.

«Бугун Конор доғистонликлар ундан қочиб юрганини айтди. Мана биз Ритц Карлтонга келдик. Мард бўлса олдимизга тушсин», деди Нурмагомедовнинг мухлисларидан бири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан